nuz.uz сайтида “Чирчиқ КТИМТТ: харобадаги болалик ва ҳаёт” (Чирчик SOS: детство и жизнь в трущобах. Видео и фото) мавзусидаги мақола юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Чирчиқ шаҳар 3-кичик ноҳия “Тинчлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 15-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 1975 йил қурилган бўлиб, 280 қувватга эга ва 12 та гуруҳдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииниг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сонли Қарорининг 8-боб 43 бандида Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш миқдори 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган гуруҳларда кўпи билан 30 нафаргача бола тарбияланиши мумкинлиги белгилаб кўйилган. Бугунги кунда мазкур ташкилотда 310 нафар бола тарбияланмоқда. Шу нуқтаи назардан ташкилот гуруҳларига қўшимча яна 50 нафар бола қабул қилиш имконияти мавжуд.
OpenEMIS дастурида ҳозирги кунда 264 нафар болалар навбати шакиллантирилган. Қамровни ошириш, навбатдаги болаларни мактабгача таълимга жалб қилиш мақсадида ҳудуддаги собиқ 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси 2021 йил инвестиция дастурига киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииниг 2020 йил 19 ноябрдаги 145-сонли йиғилиш баёнига асосан реконструкция учун 4. 840,20 минг сўм маблағ ажратилган. Таъмирдан сўнг мазкур ташкилот 250-300 нафар болаларни қамраб олади. Шунингдек, 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 2017 йил мукаммал таъмирдан (том қисми, гуруҳлар таъмирланди) чиқан, 2021 йилда жорий таъмир учун (ёзги болалар айвонча қуриш, атрофни девор билан ўраш) маҳаллий бюджетдан 500 млн.сўм маблағ ажратилган.
2020-2021 ўқув йили мобойнида 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган режалаштириш китоблари, кўргазмали дидактик ўйинлар ва методик қўлланмалар билан тўлиқ гуруҳлар кесимида таъминланган.
Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия “Ҳамза” МФЙ ҳудудида ҳозирги кунда 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича битим имзоланган бўлиб, тез кунларда мазкур нодавлат ташкилоти ўз фаолиятини бошлайди.
Чирчиқ шаҳар 3-кичик нохия “Кабутар” МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 2011 йил 21 июндаги 272-сонли қарори билан “Баркамол авлод” болалар мактабига берилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур ташкилот биносини шаҳар Мактабгача таълим бўлими балансига ўтказиб бериш таклифи билан шаҳар ҳокимлигига мурожаат этилган.