Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Камолов Шухрат Жамолдинович – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогик коллежлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи.

Камолов Шухрат 1980 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 2003 йилда Муқимий номли Қўқон давлат педагогика институтини ва 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт тамомлаган ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистранти бўлган.

1999-2003 йилларда – Фарғона вилояти Муқимий номли Қўқон давлат педагогика институти талабаси;

2003-2003 йилларда – Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Қизил Ярим Ой жамиятида Ёшлар маркази ҳамда Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи бўйича координатор;

2003-2004 йилларда – Наманган вилояти Поп маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси;

2004-2006 йилларда – Наманган вилояти халқаро “Mersy Corp-Uzbekistan” ташкилотининг «Баракот» микромолиявий дастурида катта кредит ходими;

2006-2007 йилларда – Европа иттифоқи ва Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг Фарғона вилоятида лойиҳа эксперти;

2007-2011 йилларда – Наманган вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси              «Кадрлар ва маркетинг» бўлими мутахассиси;

2011-2013 йилларда – Наманган вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси «Раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ва уларни малакасини ошириш» шўбаси мудири, «Ўзбекистон-Швейцария «Касбий кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳасининг Наманган вилояти эксперти;

2013-2017 йилларда -Наманган вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси «Раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ва уларни малакасини ошириш» шўбаси

бош мутахассиси;

2017-2019 йилларда – Наманган вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси кадрлар бўйича инспектори;

2019-2021 йилларда -Наманган вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси кадрлар бўйича инспектори;

2021 йилдан ҳозирга қадар – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогик коллежлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

✅Камолов Шухрат Жамолдинович

📞(71) 207-04-08 (820)

📧pedstaff@mpe.uz