Пучон Университети қабул комиссияси сиртқи бўлимга абитуриентлар қабулини ўтказади

2021 йил 22 ноябрдан 10 декабргача Тошкент шаҳридаги Пучон Университети қабул комиссияси сиртқи бўлимга абитуриентлар қабулини ўтказади.

Факультет номиШартнома суммасиЎқиш муддатиТаълим тили
1Мактабгача таълим1 100 $3 йилрус/ ўзбек
2Архитектура1 400 $4 йилрус/ ўзбек
3Бизнес бошқаруви1 400 $4 йилинглиз

Қабул шартлари:

  • Сиртқи бўлимида кириш имтиҳонлари ўтказилмайди.
  • Рейтинг аттестат/диплом баҳоларига қараб тузилади. Бир хил баҳолар йиғилган ҳолатда, устунлик кўпроқ иш тажрибасига эга бўлган номзодларга берилади.

Керакли ҳужжатлар:

  1. Паспорт нусхаси;
  2. Ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат/диплом нусхаси;
  3. Аттестат/диплом баҳолар иловаси нусхаси;
  4. Иш берувчининг тавсияномаси (ташкилот бланкида, матн эркин шаклда);
  5. Меҳнат фаолияти тўғрисидаги ЕНСТ (ЙММТ) дан кўчирма;
  6. 3×4 расм;
  7. 100.000 сўм рўйхатдан ўтиш тўлови.

Муҳим: Ҳужжатлардан ташқари абитуриентлар тегишли соҳада камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлишлари керак.

2021 йил 22 ноябрдан 10 декабргача Тошкент шаҳридаги Пучон Университети қабул комиссияси сиртқи бўлимга абитуриентлар қабулини ўтказади.

Ҳужжатларни қабул қилиш шартлари:

1) ўрта маълумотнинг мавжудлиги;

2) танланган йўналиш бўйича иш тажрибасининг мавжудлиги;

3) танланган йўналиш бўйича жорий бандлик.

2021 йил 22 ноябрдан 10 декабргача Тошкент шаҳридаги Пучон Университети қабул комиссияси сиртқи бўлимга абитуриентлар қабулини ўтказади.

Ҳужжатларни топшириш тартиби:

Ҳужжатларни топшириш оффлине ва онлине тарзда амалга оширилади.

Ҳужжатларни оффлине топшириш учун ушбу манзилга келишингиз мумкин: Тошкент, Чилонзор тумани, 17-мавзе, Қатортол-2 кўчаси, 38А уй (собиқ Й.Ражабий номидаги педагогика коллежи, мўлжал: шаҳар божхонаси, Сингапур менежментни ривожлантириш институти).

Қабул вақти: душанба – шанба, 10:00 – 17:00.

Ҳужжатларни онлине топшириш учун: 

  • университет сайтида (www.bucheon.uz) телефон рақамни тасдиқлаш;
  • шахсий кабинетда ариза тўлдириш ва барча керакли ҳужжатларни юклаш;
  • рўйхатдан ўтиш тўловини банк, «Апельсин» иловаси орқали ёки Университетда амалга ошириш;
  • шахсий кабинетга тўлов квитанцияни жойлаштириш.

Университет ходимлари муваффақиятли рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида абитуриентга хабар беради.

Аризаларни онлине юбориш жараёни 24 соат ишлайди.

Юборилган ҳужжатларни кўриб чиқиш душанбадан шанбагача, соат 10:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.

Дарсларнинг оʼтказилиш тартиби:

Дарслар январь ва июнь ойларида оффлине тарзда ўтади (3 ҳафтадан, душанбадан жумагача).

Ўқишни тугатиш ва диплом.

Сиртқи бўлимда ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабаларга Тошкент шаҳридаги Пучон Университетининг бакалавр дипломи берилади.

Саволлар бўйича қабул комиссиясига мурожаат қилинг: +998781504002, +998951963601.