Пучон университетининг илк битирувчиларига диплом топширилди

2021йил 27 август куни Тошкент шаҳридаги Пучон университети ўзининг илк битирувчиларига бакалавр даражасидаги дипломни ўз эгаларига топширди. Битирувчилар Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб тан олинган, белгиланган намунавий Корея Республикаси Пучон университети, шунингдек Тошкент шаҳридаги Пучон университети дипломларини олдилар.

Маълумот учун: Тошкент шаҳридаги Пучон университети 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги 3821-сонли Фармонига асосан ташкил етилган. Университетда ўқитиш қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:

1. Мактабгача таълим-кундузги бўлим

2. Мактабгача таълим-кечки бўлим

3. Корейс тили ва менежмент

4. Архитектура

Таълим муассасадаги ўқув жараёни университетнинг Корея Республикаси Пучон университетининг профессорлари, ҳамда Ўзбекистондаги етакчи педагоглар томонидан олиб борилади.

2021 йилда университетни 393 нафар битирувчи битирмоқда, шу жумладан:

Мактабгача таълим факултети (кундузги бўлим) – 193;

Мактабгача таълим факултети (кечки бўлим) – 172;

Корейс Тили ва менежменти факултети-28.

Шунингдек, Корейс тили ва менежмент факультети «2+2» тизими бўйича таълим   олган талабалар Associate Bachelor degree дипломларини оладилар. Дастлабки икки йил давомида талабалар Тошкентдаги Пучон университетида таҳсил олиб, Associate Bachelor degree даражасини оладилар. Шундан сўнг талабаларга Кореядаги Пучон университетида ўқишни давом эттириш ёки Тошкентда ўқишни якунлаш имконияти берилади. Associate Bachelor degree даражасининг асосий афзаллиги бу даража олган талабага кейинги таълимни танлаш имконини беради.

Талаба Associate Bachelor degree даражасига эришиш учун ўқишни давом эттириши ёки билим ва кўникмаларга эга бўлган соҳада иш бошлаши мумкин. Масалан, Ақш, Канада, Австралия ва Буюк Британия каби мамлакатларда Associate Bachelor degree даражасига эга бўлган ёшлар ўз соҳасида профессионал муваффақиятларга эришиб, меҳнат қила бошлайдилар ва ривожлана бошлайдилар. 2021 йилда Бу йўналишда 90 нафар талаба ўқишни тамомлайди, улардан 23 нафари Кореяда ўқишни давом эттиради.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Шин Агриппина Василевна, вазир ўринбосари Бегимкулов Узоқбой Шоимқулович ва А. И. Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университетининг Тошкентдаги филиали ректори Василий Александрович  Попов, ҳамда филиал ижрочи директори Қахрамон Танзилович Олимов, шунингдек талабалар ва ота-оналар қатнашишди.

Ўз нутқида, “Аввало, сизлардан «Мактабгача таълим» йўналиши бўйича диплом олганларга мурожаат қилмоқчиман, айнан сиз Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим даражасини ошириш бўйича асосий вазифани ҳал қилишингиз керак бўлади.”-деди вазир Шин Агриппина Василевна.

Тадбирга келган меҳмонлар томонидан битирувчиларга тантанали равишда диплом топширилиб, уларнинг келгуси фаолиятига омадлар тиланди. Талабаларнинг ёрқин чиқишлари даврага ўзгача файз улашди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати