Расмий муносабат

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 14:30 да Самарқанд шаҳридаги Боғдод кўчасида жойлашган 27-сонли мактабгача таълим ташкилоти ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй берган.

Ёнғин келиб чиқиши сабаби, бинонинг том қисмидан ўтган электр тармоғида қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида, фақат ошхонаси том қисмининг 25 кв.м. майдони ёнғиндан зарар кўрган. Бинонинг ички қисмига зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, ташкилотнинг барча тарбияланувчилари ва педагог-ходимлари бинодан ўз вақтида эвакуация қилинган.

Моддий зарар миқдори 25-30 млн сўмни ташкил этмоқда.