РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Пахтачи туман «Ҳайит Элбеги» МФЙда жойлашган 28-сонли мактабгача таълим ташкилотида МТТ бош ошпази Ўғилой Абдураимова пиширилган 4,7 кг гўштни олиб кирхонага бекитиб, сўнгра кирхона деразасидан пишган 4,7 кг гўштни МТТ хўжалик мудираси Мафтуна Эшимовага берганини ва МТТ хўжалик мудираси Мафтуна Эшимова пишган 4,7 кг гўштни МТТ ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда МТТ тарбиячилари Н.Н ҳамда М.У лар тамонидан ушлаб талон- тарож қилаётганини видео ва аудио ёзувларда ўз тасдиғини топган.

Ушбу ҳолат бўйича МТТ бош ошпази Ўғилой Абдураимова ҳамда МТТ хўжалик мудираси Мафтуна Эшимова билан суҳбат ўтказилганда, бу ишларни доимо 28-сонли МТТ директори Шахноз Умарованинг топшириғи ва кўрсатмасига асосан қилганини, ҳақиқатдан ҳам МТТ тарбиячилари Н.Н ҳамда М. У.ларнинг айтган гаплари ва улар томонидан олинган видео, аудио ёзувлар тўғри эканлигини ўз тушунтириш хатларида баён қилишган.

МТТ бош ошпази Ўғилой Абдураимова ва МТТ хўжалик мудираси Мафтуна Эшимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Вазирлик Ахборот хизмати МТТдаги мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади.