Расмий муносабат

2022 йил 9 январь куни “Kompromatuzb” телеграмм канали ва Фейсбук ижтимоий тармоқларда акс эттирилган «Агрипинна Шинхоним қуйи тизимни капитал тозалаш керак» сарлавҳаси остида чиққан мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
30 июндаги «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 407-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра ташкил қилиниши белгиланган.

Танловда ташаббускор тадбиркорлар қатнашишлари учун бир ой олдин Мактабгача таълим вазирлигининг mdo.uz сайтига эълон жойлаштирилиб, барча турдаги тадбиркорлар иштирок этишлари учун имкон яратилган.

Қарорнинг 1-иловасида «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича танлов комиссиянинг намунавий таркиби» тасдиқланган. Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармасининг биринчи ўринбосари намунавий комиссия таркибига киритилмаган.

Ўз навбатида, 2021 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича комиссияси йиғилишнинг 24-сонли баённомаси» тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган танлов ижтимоий тармоқларда ошкоралик ва шаффофлик асосида ташкил этилган.

Мактабгача таълим вазирлигининг 24-сонли тасдиқланган баённомасида «Универсал аутсорсинг МЧЖ» ғолиб бўлганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.