Расмий муносабат

Мактабгача таълим тизимида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимининг малака тавсифлари мавжуд.

Бунда вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи лавозими учун камида бакалавр даражасидаги олий маълумот, таълим ёки бошқа соҳанинг бошқарув органларида ишлаган, раҳбарлик қобилиятига эга бўлган беш йилдан кам бўлмаган раҳбарлик иш стажи каби малака талаблари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудири лавозимига раҳбар ходимларни танлаб олиш учун бугунги кунда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz) орқали танлов эълон қилиниб, танлов натижалари бўйича танлов ғолиби деб топилган номзодлар тегишли лавозимларга тайинланиб келинмоқда.

Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармасига бошлиғи лавозимига танлов ўтказилиб муносиб номзод тайинлангунга қадар Ражабов Мақсуд Субҳонович Бухоро вилояти ҳокимининг тавсиясига асосан Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб ишга қабул қилинган.

Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармасига бошлиғи лавозимига Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz) орқали танлов эълон қилиниб, танлов натижалари бўйича танлов ғолиби деб топилган номзод мазкур бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланади.