Расмий муносабат

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар, “Цветочный город” МЧЖга раҳбари Р.Дадабоеванинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Президент ҳалк қабулхонасига ва Мактабгача таълим вазирлигига қилган ёзма мурожаатлари ҳамда 2021 йил 21 октябрдаги YouTube каналидаги чиққан мурожаати белгиланган тартибда муаллиф иштирокида атрофлича ўрганилди.
“Цветочный город” МЧЖ раҳбари Р.Дадабоева томонидан Гулистон шаҳар, Навбаҳор МФЙ, Бодомзор кўчаси, 11-уйда икки қаватли иккита бино кўтарилган.
Тадбиркор Р.Дадабоева мурожаатларида Мактабгача таълим вазирлигидан ушбу бинони жиҳозлаш учун кредит маблағи ажратилишида ҳамда икки томонлама битим имзолашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўрганиш жараёнида тадбиркор фақат жиҳоз учун эмас қурилиш материаллари ҳарид қилиш учун кредит сўраётганлиги маълум бўлди.
Мурожаат муаллифи Р.Дадабоевадан зарур ҳужжатлар сўралганда, бирламчи зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этаолмади (лойиҳа-смета хужжатлари, АПЗ яъни (геология хулосаси, топосъемка, электр, сув ва газ техник шартлари, экспертиза хулосаси, ФВБ хулосаси, санитария эпидемиология хулосаси).
Тадбиркорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018-йил 22-ноябрдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 944-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 2-боб, 5-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни ташаббускор-тадбиркор томонидан тақдим этилгандан сўнг, Мактабгача таълим вазирлиги билан Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим тузиш белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назарда тутилганлиги бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сон қарорига асосан тасдиқланган низомнинг 12-бандига мувофиқ тадбиркор томонидан лозим бўлган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Мактабгача талим вазирлиги ва хусусий шерик ўртасида битим имзоланиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Мазкур масала юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари томонидан муаллифга батафсил тушунчалар берилди.
Тадбиркор томонидан икки кун ичида тегишли бўлган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, ҳужжатларнинг асослилиги Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиши ҳамда ўрнатилган тартиб асосида битим имзоланиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.