Расмий муносабат

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 07:00ларда Фарғона вилояти, Қўштепа туманидаги «Қўрғонча» маҳалласи Пахтаобод кўчасида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилоти биносида бир нафар фуқаронинг жасади топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинганлигини, айни кунларда Қўштепа тумани ҳокимининг қарори билан мазкур бахтсиз ҳодиса сабаблари махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини, ўрганиш хулосалари тайёр бўлса бу ҳақда қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

Шу ўринда, барча оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан вафот этган шахс ҳамда унинг қандай лавозимда фаолият олиб борганлиги ҳақидаги тахминий, тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатмасликларини сўраймиз.

Маълумот учун, ушбу шахс Қўштепа туманидаги «Қўрғонча» маҳалласида жойлашган 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мавсумий ўт ёқувчи вазифасида фаолият юритган.

Ишчи гуруҳ хулосаси тайёр бўлса бу ҳақда албатта расмий саҳифаларимизда қўшимча хабар берамиз.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати