РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 99-ДМТТ биносида инвестиция дастурига мувофиқ, 2019 йил май ойида қурилиш ишлари бошлангани, бироқ қурилиш ишлари охирига етказилмай, қаровсиз ташлаб қўйилгани таъкидланган.

Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Прездинтининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли қарорига асосан Инвестиция дастурига киритилган 2020 йилдан 2021 йилга ўтувчи объект сифатида Инвестиция дастурига киритилган Юнусобод туманидаги 99-сонли Мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, Юнусобод туманида 200 ўринга эга бўлган 99-сонли МТТни реконструкция қилиш бўйича, 2019 йил Тошкент шаҳар “Ягона бўюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” тендер савдолари орқали ғолиб пудрат ташкилоти «OLMOS MAXSUS IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA`MIR» МЧЖ билан пудрат шартномасини 6 226,1 млн.сўмга имзоланган.

Тошкент шаҳар Ягона буюртмачи инжиниринг компаниясидан 2019 йил бошидан Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУКга мазкур объектнинг шартнома ҳужжатлари тақдим қилинган.»OLMOS MAXSUS IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA`MIR» МЧЖга бугунги кунда мазкур объектларни қурилиш-монтаж ишларини топширилган форма-3га асосан 2 719,8 млн.сўмга ишларни бажарган бўлиб, 3 637,8 млн.сўмга маблағ молиялаштириб берилган.

«OLMOS MAXSUS IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA`MIR» МЧЖ, Юнусобод туманидаги 99-сонли МТТни 2019 йилдан жорий йилга қадар фойдаланишга топширилмаганлиги ва қурилиш ишлари якунланмаганлиги сабабли пудрат ташкилоти билан тузилган пудрат шартномаси бир томонлама бекор қилинган.

Бугунги кунда мазкур объект пудрат ташкилоти «OLMOS MAXSUS IXTISOSLASHTIRILGAN QURILISH TA`MIR» МЧЖга нисабатан Юнусобод туман прократураси томонидан жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда прокуратура томонидан қўзғатилган жиноий иш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиб пудратчидан жарима маблағлари ундирилиб, Суд хулосасидан сўнг мазкур объектда қолдиқ иш хажимлари хисобланиб экспертизадан ўтказилади ва пудратчи танлаш бўйича электрон тендер савдолари орқали пудратчи танлаб олинади.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати