Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Мактабгача таълим ташкилотида  ишловчи ёрдамчи тарбиячи «Нилуфар Рашидова»нинг болаларга нотўғри тарбия бераётгани учун боғча мудираси ундан тушунтириш хати ёзишини сўраганида уни ҳақоратлагани айтилган” номли видеомурожаат тарқалди, аммо мурожаат қайси ҳудудда? қайси мактабгача таълим ташкилотида содир этилганлиги очиқланмаганлиги боис аниқлик киритилишида бироз ноаниқлик юзага келмоқда, шу боис, ҳозирга қадар ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бугунги кунга қадар Мактабгача таълим вазирлиги ва тизимдаги ҳудудий ташкилотлар томонидан манзилли мурожаатларнинг барчасига расмий муносабат бериб борилмоқда, агарда мазкур видеомурожаат ҳам очиқ ва манзилли қилиб берилганда эди, шу вақтга қадар ушбу видеомурожаатда акс этган ҳолат юзасидан меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тартибда чора кўрилар эди.

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати ҳар қандай маълумотни тақдим этаётганда, мактабгача таълим ташкилотининг манзилини аниқ беришни сўрайди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати ОАВ, журналист ва блогерлар билан доимий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини яна бир бор билдириб ўтади.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати