Россия-Ўзбекистон таълим форуми истиқболлари

2021 йилнинг 17 ноябрь куни иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форуми доирасида вазир ўринбосари У.Ш.Бегимқулов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги делегацияси Россия Д.И.Менделеэв номидаги технология университети қошидаги кимё болалар технопаркига ташриф буюрди. 

Ушбу университет ректори И.В.Воротйнтсев экскурсия ўтказди ва болаларни кимё бўйича асосий билимлар билан таништириш учун инновацион ёндашувларни тақдим этди. 

Ректор ва ёш олимлар билан учрашувда томонлар Ҳамкорлик шартномасини тузишга тайёр эканликларини, шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги иштирокида лойиҳа ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдиришди.