Саломатлик алифбоси 6 кўрсатув «Аутизм»

Бугунги кунда 67 миллиондан ортиқ аутизмли болалар яшамоқда, 160 нафар болалардан бири аутизм спектри билан касалланган. Aутизм синдромли бола ҳар хил ривожланади ва алоқа муаммолари, ғайриоддий хатти-ҳаракатлари, чекланган қизиқишлари билан ажралиб туради. Aлберт Эйнштейн, Моцарт, Чарлз Дарвин, Исаак Нютонда ҳам Aутизм белгилари кузатилган. Ота-оналар қандай белги ва аломатларни кузатиши мумкин? Эрта ташхис қўйиш, самарали терапия ва кенг қамровли тиббий ва психологик реабилитация ёрдамида болалар ўзларининг жамиятдаги имкониятларини амалга ошира олади.