Самарқанд вилояти мактабгача таълим тизимида қамров қандай амалга оширилаяпти?

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, вилоятда қуввати 142 463 ўринли жами 2 423 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Шундан, 696 таси давлат ва 1 724 таси нодавлат (79 та нодавлат (хусусий),
102 та давлат-ҳусусий шериклик асосида ва 1 545 та оилавий шаклда) ва 1 та ташкилотга қарашли МТТларни ташкил этмоқда.
Вилоятда мавжуд 337 121 нафар боғча ёшдаги болаларнинг 212 765 нафари (63,1%) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.
2021 йилда янги боғчалар ташкил этиш мақсадида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинган.
Бунда, Инвестиция дастури доирасида давлат МТТлари мавжуд бўлмаган МФЙлар ҳудудидаги 16 та объектларни реконструкция қилиш ишларига 64,4 млрд сўм маблағ сарфланиши ҳисобидан қўшимча 1 525 ўринли янги қувват яратилади.
10 000 қувватга эга бўлган 400 та оилавий нодавлат боғчалари, шундан 373 таси асосан, вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида боғчалар мавжуд бўлмаган МФЙлари ҳудудида ташкил этилади.
Бундан ташқари, 1 005 ўринга мўлжалланган 10 та давлат-хусусий шериклик асосида ва 1 360 ўринга мўлжалланган 12 та хусусий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши режалаштирилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати