Самарқанд вилояти семинар тренинглар тўғрисидаги маълумот

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги мутахассиси  ва МТТДМҚТМОИ ўқитувчиси  томонидан  2021 йил 13 апрель куни вилоят шўъба раҳбарлари ва ЮНИСЕФ томонидан тайёрланган тренерлар учун семинар ва тренинг ташкил этилди. Семинар давоми иштирокчиларга  жойларда мактабгача таълим мутахассислари учун ташкил этиладиган 3 кунлик семимнар дастури ва мавзу юзасидан тайёрланган тақдимот ва кўрсатмалар берилди.  

Жорий йилнинг 14-16 апрель кунлари эса вазирлик ва ЮНИСЕФ томонидан тайёрланган Самарқанд вилояти тренерлари иштирокида ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилоти педагоглари учун семинар-тренинглар ташкил этилди. Жумладан, семинар тренингда Самарқанд шаҳардаги 56 – сонли мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд шаҳар ва Самарқанд Тайлоқ туманлари (36 нафар), Жомбой туманидаги 9-сон мактабгача таълим ташкилотида Иштихон, Қўшработ, Пайариқ, Оқдарё, Булунғур ва Жомбой туманлари (57 нафар) Каттақўрғон шаҳар 19-мактабгача таълим ташкилотида Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Пахтачи ва Нарпай туманлари (30 нафар) Пастдарғом туманидаги 58-сонли мактабгача таълим ташкилотида  Ургут, Нурабод туманларидан (54 нафар) жами 177 нафар методист-тарбиячилар  иштирок этди.

Семинар дастурига кўра, семинарнинг биринчи куни иштирокчиларига  “Мактабгача таълим ва тарбиянинг Давлат стандартини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш”, “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларининг мазмун моҳияти”, иккинчи куни Давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Илк қадам” ўқув дастури бўйича таълим фаолиятини ташкил этиш,  “Мактабгача таълим ташкилотларида ривожлантирувчи муҳитни (марказларни) ташкил этиш”, учинчи куни “Мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш харитаси ва унинг юритилиши”, “Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгачатаълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғини амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш”  мавзуларида Мактабгача таълим вазирлиги мутахассиси Умирзақова Насиба Раҳимовна ва Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Рустамова Мавлуда Эркиновна томонидан ўтказилган тақдимотларда барча иштирокчи тренерлар учун керакли ва тўлиқ маълумотлар берилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган барча педагогик жараёнда тарбиячилар томонидан  “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларининг”  бажарилишига  оид ривожлантирувчи марказлар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш “Илк қадам” давлат ўқув дастурининг ой ва ҳафта мавзуларини бажариш орқали амалга оширилиши тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.  Мактабгача таълим ва тарбиянинг Давлат стандартини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этишда асосан мактабгача таълим ташкилотидаги ҳар бир педагог ходим маъсул эканлиги ва албатта ҳар бири ўзлари бу ҳақда тўлиқ билим, малака ва кўникма ҳосил қилишлари сўнгра амалда қўллашлари учун зарур бўлган тавсиялар берилди.

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 83-Давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти Юнусова Фотима томонидан тайёрланиб келинган “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларининг”  ижросига доир турли хил соҳаларни ўз ичига олган дидактик ўйин унинг ясалиш жараёни ва қандай соҳаларда қўллаш ҳақида берган маълумоти семинар иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Мактабгача таълим ташкилотида  ҳар бир ёш гуруҳлари учун ривожлантирувчи марказларда  “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларининг”  ижроси юзасидан табиат ташландиқ материалларидан тайёрланган дидактик ўйинлар кўргазмасига қўйилган ўйинларнинг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.

Семинар-тренингни ташкил этишдан асосий мақсад: ҳар бир тренер ўз ташкилотида ривожлантирувчи марказларнинг мазмун моҳиятини тўғри англаган ҳолда ташкил этишлари ҳамда “Илк қадам” давлат ўқув дастурининг ҳафта ва ой мавзулари юзасидан тўғри жиҳозланишига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлигидир. Барча иштирокчилар ривожлантирувчи марказларда ўзлари танлаган ой мавзуси бўйича амалий  вазифалар бажардилар.

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 79-Давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти У.Раджабова иштирокчиларга  “Илм фан ва табиат” марказида қандай амалий тажрибалар ўтказиш мумкинлиги тўғрисида амалий иш жараёнларини кўрсатиб ўтди. Турли хил баҳс ва мунозаралар орқали ўтказилган семинар-тренинг барчага жуда ҳам муҳим маълумотлар берди. Бу семинар-тренинглар яна кўпроқ ташкил этилиши тўғрисида таклифлар тушди. Ўзаро фикрлар алмашуви ва савол жавоблар орқали иштирокчилар ўз билим кўникмаларини янада ошириб боришди.

Самарқанд вилоят мактабгача таълим методисти Х.Абдуллаева ўз маърузаларида мактабгача ёшдаги болалар қизиқиши, индивидуал руҳий маданий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳамда болада маънавий меъёрларни шаклланиши ҳаётий ва ижтимоий тажриба эгаллашини кўзда тутган ҳар томонлама ривожлантиришга  қаратилган яхлит жараёнлар Давлат талаблари ҳақида слайд орқали маълумот бериб ўтди.

Ундан ташқари семинар тренинг иштирокчилар томонидан берилган қизғин савол жавоблар асосида ўтилди.

Вазирлик томонидан тарқатилган методикалар ва услубий қўлланмалар ҳақида Умирзақова Насиба Рахимовна 11 турдаги дидактик ўқув қуроллар ва тарқатма материалларни машғулот давомида доимий қуллай билиш ва ўйинлар картотекасини ташкил этиш борасида кўрсатмаларини бериб ўтди. Тренинг давомида қатнашчиларга фаолияти давомида учраётган муаммоларни ечимлари хусусида хам ўз фикрларини билдириб ўтилди. Берилган барча саволларга иштирокчилар тўлиқ жавоб олдилар ва ўз фаолиятлари давомида берилган маълумотлар асосида таълимий жараёнларни олиб боришини тушуниб олдилар.

Семинар якунида берилган материалларини барча мактабгача таълим ташкилотлари мутахассисларига етказиш  учун иштирокчиларига каскад усулида жойларда семинар  ташкил этиш юзасидан тавсия  ва  вазифалар берилди.