Сифатни оширишга қаратилган ислоҳот

Барчамизга маълумки, ҳар бир раҳбар кадр ўз устидан мунтазам равишда ишламаса, ўзини ривожлантириш йўлида саъй-ҳаракатларни амалга оширмаса, замон талабидан йироқлашади. Айнан шу масалада мактабгача таълим соҳасида барча ҳудудий раҳбар ходимларни лавозимга компетентлиги юзасидан ислоҳ қилиш жараёни вужудга келди. Кўпчиликка сир эмас сўнгги тўрт йилда соҳада болалар қамрови 60 фоиздан ошди, МТТлар сони 18 126га етди, буларнинг замирида аввалом бор Давлат раҳбарининг сиёсатлари ётибди.
Давр талаби бўйича ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, тарбияланувчиларнинг янада қамровини кенгайтириш ва уларга бериладиган таълим-тарбия сифатини ошириш масалалари долзарблигини эътиборга олган ҳолда, бир қатор ишлар амалга учун зарур чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Аммо, тан олишимиз керакки чекка ҳудудларда ҳамон қамров даражаси паст, шу боис, туманларнинг олис ва чекка ҳудудларида мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилиши режалаштирилган. Мактабгача таълим ташкилотларини илғор хорижий тажриба асосида қуриш, замонавий жиҳозлар ва қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда таълим-тарбия сифатини талаб даражасига кўтариш лозим. Бу борада ҳудудлардаги ҳар бир раҳбар хизмат мажбуриятларини амалга оширишда сусткашликка йўл қўймасдан, ўз устида ишлаши, малакасини ошириб бориши, зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажариши шартлиги белгиланган. Айнан шу мақсадда, вазирлик томонидан вилоят ва туман раҳбарларини ўз лавозимларида вақтинча вазифани олиб бориш масъулияти юклатиляпти. Нега деган савол туғилади? Бунда ҳар бир раҳбар ходим, ишлаб турган лавозида янада шижоаткорлик, юклатилган вазифасидан келиб чиқиб, янги ғоялар ва ташаббуслар билан соҳани ривожлантиришга қаратилган дастурлар яратилиши кўзда тутилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳудудлардаги ҳар бир раҳбар ходимлар мактабгача таълим соҳасидаги ўзгаришларга муносиб ҳиссасини қўшиши мақсадида ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилиб, масъулиятни сезган ҳолда ўз лавозимига лойиқлигини ошкоралик ва шаффофликка риоя қилган ҳолда, халқнинг ишончини оқлаши ҳамда фаолиятининг самараси ва натижадорлигига эришиши талаб этилмоқда.