Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси

Холлиева Шоҳида Бойматовна — Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Холлиева Шоҳида Бойматовна — тайинловга қадар Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 13-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, Термиз тумани 10-мактаби директори, Термиз тумани халқ таълими бўлими мудири, «Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳи» директори лавозимларида фаолият юритиб келган.

Маълумот ўрнида, Холлиева Шоҳида Бойматовна 1971 йилнинг 11 февралда Термиз туманида туғилган. 2006 йилда Термиз давлат университети бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналишини тамомлаган.