Таъзия

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳар 560-сонли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг директори Дилрабо Султонованинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Дилрабо Султонова ажойиб инсон, истеъдодли педагог, моҳир ташкилотчи сифатида танилган эди. Унинг касбий маҳорати, малакаси ва ёш авлодни тарбиялашдаги фидойилиги ҳурматга сазовордир.

Дилрабо Султонова «Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлашда нафақат билим, малака ва тажрибага эгалик, балки уларни «ҳис» эта олиш муҳимдир. Мен ўз иш фаолиятимда уларнинг ривожланишларидаги алоҳида ўзига хосликларни борича «қалбдан ҳис этаман» ва барча инсонларни шунга ундайман», деган тамойил асосида ишлаган.

Дилрабо Султонованинг ёрқин хотираси қалбимизда мангу қолади.