Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи

Фазилджанова Нилуфар Хикматджановна – Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи.

Фазилджанова Нилуфар Хикматджановна 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, 2002 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Мирзо Улуғбек туманидаги болалар боғчасида мусиқа раҳбари сифатида бошлаган.

1994-1999 йилларда Мирзо Улуғбек туманидаги 270-сонли болалар боғчасида мусиқа раҳбари;

1999-2004 йилларда Мирзо Улуғбек туманидаги 383-сонли болалар ясли-боғчасида тарбиячи-методист;

2004-2005 йилларда Мирзо Улуғбек туманидаги 422-сонли махсус боғча-мактаб директор ўринбосари;

2005-2014 йилларда Мирзо Улуғбек туманидаги 556-сонли болалар боғчаси мудираси;

2014-2018 йилларда Мирзо Улуғбек туманидаги 426-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси;

2018-2021 йилларда Мирзо Улуғбек тумани мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида ишлаган.

У тайинлангунга қадар Мирзо Улуғбек тумани мактабгача таълим бўлими мудири лавозида фаолият юритган

✅Фазилджанова Нилуфар Хикматджановна
📞998712354799
📧 toshkent@mpe.uz