Тошкент шаҳридаги Пучон университети 2021-2022 ўқув йили учун қўшимча қабулни бошлайди

2021 йил 27 сентябрь куни Тошкентдаги Пучон университетида  таълим олишни истаган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланади. 

Факультетлардаги ўқитиш тизими, шартнома қиймати

Мактабгача таълим (3 + 1) 

Йилига 2,200$

1) Тошкентда 3 йиллик ўқиш тугаллангандан сўнг Bucheon University in Tashkent бакалавр дипломи ва Пучон Университетининг (Корея Республикаси) Associate Bachelor Degree  бакалавр даражаси берилади;

2) Талаба ўз истагига биноан Кореяда ўқишини давом эттириши ва 4  курсни тугатгандан сўнг, Пучон Университетининг (Корея Республикаси) бакалавр дипломини олиши мумкин.

Корейс тили ва менеджмент (2 + 2) 

Йилига 3,300$

1) Тошкентда 2 йиллик ўқиш. Унинг натижасига кўра 1 та диплом берилади: Пучон Университетининг (Корея Республикаси) Associate Bachelor Degree  бакалавр даражаси;

2.1) Агар талаба ўқишни Тошкентда давом эттиришга қарор қилса, у ҳолда учинчи ва тўртинчи курсларни муваффақиятли тамомлагандан сўнг, Bucheon University in Tashkent  бакалавр дипломи берилади;

2.2) Агар талаба Жанубий Кореяда ўқишни давом эттиришга қарор қилса, 3 ва 4 курсларни муваффақиятли тугатгандан сўнг, Пучон Университетининг (Корея Республикаси) бакалавр дипломи берилади.

Архитектура (3 + 1) 

Йилига  3,300$ 

1) Тошкентда 3 йиллик ўқиш. Унинг натижасига кўра 1 та диплом берилади: Пучон Университетининг (Корея Республикаси) Associate Bachelor Degree  бакалавр даражаси;

2.1) Агар талаба тўртинчи курсни Тошкентда давом эттиришга қарор қилса, уни муваффақиятли тугатгандан сўнг Bucheon University in Tashkent бакалавр дипломини олади;

2.2) Агар талаба Жанубий Кореяда ўқишни давом эттиришга қарор қилса, уни муваффақиятли тугатгандан сўнг, Пучон Университетининг (Корея Республикаси) бакалавр дипломига эга бўлади.

Тўлов талаба қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ чиқарилган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан шу кунги курси бўйича сўмда амалга оширилади.

Қабул комиссияси 

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 27 сентябрдан 7 октябргача давом этади.

Ҳужжатларни офлайн тарзда қуйидаги манзил бўйича топшириш мумкин: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17-мавзе, Қатортол-2 кўч., 38-А уй бино (собиқ Юнус Ражабий номидаги педагогика коллежи, мўлжал: шаҳар божхонаси, Сингапур менеджментни ривожлантириш университети). Қабул соатлари душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача.

Онлайн топшириш учун: 

  • Университет веб-сайтида (www.bucheon.uz)  телефон рақамни тасдиқлаш, 
  • Шахсий кабинет орқали анкетани тўлдириб, барча керакли ҳужжатларни бириктириш, 
  • Рўйхатдан ўтиш учун тўловни университетда ёки “Apelsin” иловаси орқали амалга ошириш мумкин 
  • Тўлов амалга оширилгани ҳақидаги квитанцияни шахсий кабинетга бириктириш 
  • Университет ҳодимлари рўйхатдан муваффақиятли ўтган абитуриентларни бундан хабардор қиладилар. 

Аризаларни онлайн юбориш 24 соат давомида ишлайди. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача амалга оширилади. 

Номзодлар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этишлари шарт: 

1.     Диплом (аттестат) нусхаси;

2.     Паспорт нусхаси;

3.     www.bucheon.uz сайтида онлайн шаклда тўлдирилган ариза;

4.     3х4 ҳажмдаги 1 та фотосурат

5.     250 000 сўм миқдордаги рўйхатдан ўтиш учун тўлов 

Қабул комиссиясига доир саволлар бўйича қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг: +998781504002, +998951963601

Кириш имтиҳонлари

2021 йил 11 октябрдан 15 октябргача Тошкентдаги Пучон Университети ўқитувчилари абитуриентлар билан суҳбат ўтказадилар. 

Саралаш босқичлари натижалари 2021 йил 16 октябрь куни абитуриентнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.