Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида фаолиятини бошлаган янги МТТлар

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида фаолиятини бошлаган янги МТТлари
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфида 43 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб, шундан 23 та давлат, 2 та хусусий, 1 та Давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат ва 17 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига тўғри келади.
Ҳозирги кунда вилоятдаги мавжуд 10 817 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 6 013 нафари ёки 55,6 фоизи мазкур мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.
Ўрта Чирчиқ педагогик коллежи қошида 7 сонли ДМТТ очилди.МТТ биноси бутунлай таъмирланиб, ҳозирда у 8 та гуруҳни (240 нафар тарбияланувчидан иборат) ўзига сиғдира олади. Ички жиҳозлар ва мебел болаларнинг ёши инобатга олинган ҳолда енгил ва экологик тоза материаллардан ишланган.

Мактабгача таълим йўналишига 2019 йил сентябрь ойидан Ўрта Чирчиқ педагогика коллеж базасида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш юзасидан амалий ишлар йўлга қўйилиб, 240 ўринли мактабгача таълим ташкилоти “Водий саркор бизнес” МЧЖ корхонаси томонидан жами қиймати 2 млрд 200 млн сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди.
Тумандаги Ким-Пен Хва махалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Дўстлик” номли 19-ДМТТ 1973-йилда қўрилиб, 140 қувватга эга. Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2018 йил 19-декабрдаги ПҚ-4067-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил “Инвестиция” дастури асосида реконструкция қилиниб, 325 қувватга эга замонавий ДМТТ қуриб битказилди. Бугунги кунда ушбу ДМТТ объекти қурилиш-таъмирлаш ишлари якуланиб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Туманда 7 сонли ва 19 сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошланиши натижасида янги 62 та иш ўрини ва 565 қувват яратилиб, туманнинг қамрови 6 013 нафар ёки 55,6 фоиздан
6 578 нафар ёки қўшимча 5,2 фоиз қамралиб, 60,8 фоизга етказилади.