Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Баратова Сайёра РахматовнаТошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.

Баратова Сайёра Рахматовна 1960 йилда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, 1983 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани болалар касалхонаси шифокори вазифасидан бошлаган.
1984-1989 йилларда Тошкент вилояти Паркент туманидаги марказий поликлиникада педиатр-шифокори бўлган.

1989-2005 йилларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Кавардон қишлоқ врачлик амбулаторияси педиатри, мудири вазифасида ишлаган.
2005-2008 йилларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани марказий шифохона бош шифокори ўринбосари лавозимида ўз фаолиятини олиб борди.

2008-2015-йилларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиника мудираси;

2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор;

2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаган.

2020 йил 3 февралдан буён Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Баратова Сайёра Рахматовна

Қабул кунлари: Душанбадан жумагача соат 09:00 дан 18:00 гача (шанба ва якшанба дам олиш кунлари)