Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги касалланган тарбияланувчиларнинг саломатлиги юзасидан кунлик расмий маълумот

Мактабгача таълим вазирлиги, жорий йилнинг 13 август ҳолатида Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг жами 30 нафар тарбияланувчиларида интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилганлигини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатида жами 25 нафар тарбияланувчи тиббиёт муассасаларида даволанаётганлиги ҳақида хабар берган эдик, 13 августда яна 5 нафар тарбияланувчида касалликнинг клиник белгилари кузатилганлиги учун тиббиёт муассасаларига ётқизилди.

Улардан жорий йилнинг 13 август 16:00 соат ҳолатига:

9 нафар тарбияланувчиларга тор доирадаги мутахассислар кўригидан сўнг қониқарли аҳволда яшаш жойи бўйича тиббий назоратга олиниб уйларига рухсат берилди;

тиббиёт муассасаларида жами 21 нафар тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 1 нафарининг ҳолати ўта оғир, 1 нафари оғир, 6 нафари ўрта оғир ва 13 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда.

(Изоҳ: 2021 йилнинг 13 август куни соат 16:00 ҳолатидаги маълумот)

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати