Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг касалланган тарбияланувчиларини саломатлик ҳолати юзасидан кунлик маълумот

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги тўғрисида маълум қилади.


Жорий йилнинг 19 август 16:00 соат холатига: тиббиёт муассасаларида жами 9 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг холати ўрта оғир, 5 нафар беморнинг холати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, 1 нафар боланинг холати қониқарли.


Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва ўтказилаётган суруштирув ишлари натижалари бўйича маълумот берилади.

Аввалроқ тиббиёт муассасаларига 30 нафар тарбияланувчи қабул қилингани, бугунги кунга келиб 21 нафар тарбияланувчи уйига рухсат берилганлиги ҳақида хабар берамиз.

Мактабгача таълим вазирлиги Aхборот хизмати