Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг касалланган тарбияланувчиларини саломатлик ҳолати юзасидан кунлик маълумот

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги юзасидан (2021 йилнинг 17 август ҳолатига)  қуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда тиббиёт муассасаларида жами 12 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 8 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, 1 нафар боланинг ҳолати қониқарли.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва ўтказилаётган суруштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча  маълумот бериб боради.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати