Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги касалланган тарбияланувчиларнинг саломатлик ҳолати юзасидан кунлик расмий маълумот

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги юзасидан (2021 йилнинг 16 август ҳолатига)  қуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда тиббиёт муассасаларида жами 13 нафар тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг ҳолати оғир, 10 нафар беморнинг ҳолати ўртача оғир. 

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва ўтказилаётган суруштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча  маълумот бериб боради.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати