Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг касалланган тарбияланувчиларини саломатлик ҳолати юзасидан маълумот

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги тўғрисида маълум қилади.

Жорий йилнинг 23 август 16:00 соат холатига: бугун бемор болалардан қўшимча 2 нафари қониқарли аҳволда уйларига рухсат берилди;

тиббиёт муассасаларида жами 5 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 1 нафарининг ҳолати оғир, 1 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 3 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати