Уч босқичли каскад усулида педагогларни компетенцияларини ривожлантириш.

Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 18 майдаги 88-сонли буйруғига асосан 2021 йил якунига қадар 20 мингдан зиёд мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини қамраб олган ҳолда ҳудудларда уч босқичли каскад усулида педагогларни компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган семинар тренинглар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадда 26-29 май кунлари Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мактабгача таълим тизмининг ҳудудлардаги 28 нафар катта тажрибага эга педагоглари тренерлар сифатида тайёрландилар.

Ўз навбатида ушбу тренерлар ҳудудларда яна 414 нафар тренерларни тайёрлайдилар ва биргаликда республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун семинар тренинглар ташкил этадилар.

Мазкур семинар тренингларни ташкил эитшдан мақсад мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шакллари, ўқитишнинг замонавий ва илғор усуллари ҳамда янги педагогик ва ахборот технологияларини таълимий ва тарбиявий жараёнга жорий этиш, педагогларнинг касбий компетенцияларини янада оширишдир.

Семинар тренинг курсининг охирида иштирокчилар тақдимот ишларини намойиш қилдилар.  Ўзлаштирган билимларни, ўзларининг касбий фаолиятни самарали ташкил этиш малакаларига эгаликларини, педагогнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашларини бойитишда педагогларнинг касбий компетентлик сифатлари ва креативлик  моҳиятини, ўқитишнинг янги, инновацион шакл, метод ва воситалари билан таништириш, ўз иш фаолиятларини ташкил этиш, фаоллаштириш борасида билим, кўникма ва малакаларига эга бўладилар. Бугунги кун мактабгача таълим ташкилоти педагогига қўйилаётган  талабларнинг  мазмун  ва моҳияти ҳам англанилиб, ҳар бир иштирокчи тест ҳам топширди. Мазкур қисқа муддатли курс  мактабгача таълим ташкилоти педагогларнинг касбий компетентлигини ва креативлигини оширишга эришиш имкониятини яратди.