«Улуғ халқ қудрати жўш урган замон» шиори остида тадбир бўлиб ўтди

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Жорий йил мадҳия қабул қилинганлигига роппа-роса 29 йил тўлди.

Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлигида «Улуғ халқ қудрати жўш урган замон» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирни Мактабгача таълим вазири Агрипинна Шин очиб берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети оркестри томонидан давлат мадҳияси ижро этилди. Мадҳияга вазирлик ходимлари жўр бўлишди.

Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари З. Алимардонов ҳамда Ғ. Исматиллаевнинг маърузалари тингланди ва университетнинг “Алвон берети” жамоаси томонидан куй ижро этилди.