Уза.уз сайти биз ҳақимизда.

Муҳим янгилик: «С боард» мобиль дастури ишга туширилади

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан енг яхши инновацион таълим дастурларини Ўзбекистон Республикаси шароитига жалб етиш ва мослаштириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги Кореянинг «Едулинк» компанияси билан биргаликда «С боард» мобил таълим дастурини ишга туширади.

Биринчи босқичда лойиҳа Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида синов режимида амалга оширилади. Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаеванинг таъкидлашича, ишлаб чиқилган дастур мактабгача таълим ташкилотлари, тарбиячилар, ота-оналар ва мактабгача ёшдаги болалар учун ноёб имкониятларни очиб беради.

Мобил дастур мактабгача таълим сифатини яхшилаш, рақамли ҳисоботга босқичма-босқич ўтиш, мактабгача таълим ташкилотлари ва ота-оналарга кўмаклашиш учун мўлжалланган.
Математика асослари, ўзбек тили ва бошқа чет тилларини ўқитиш учун ўқув видеоклипларининг «С боард» дастурий таъминот доирасида мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрларининг малакасини оширишга алоҳида еътибор қаратилмоқда.

Еътиборлиси, мобиль дастур ишлаб чиқилишининг барча босқичлари «Илк қадам» давлат ўқув дастури ҳамда мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти ҳамда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Батафсил:👉https://uza.uz/uz/posts/muhim-yangilik-s-board-mobil-dasturi-ishga-tushiriladi_299825