Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси

Рискулова Камола Джуммаевна – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Рискулова Камола 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 2004 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетини тамомлаган.

2003-2006 йилларда – Тошкент педагогика коллежида инглиз тили ўқитувчиси;

2010-2011 йилларда – Ойдин ҳаёт Республика соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш маркази илмий ходими;

2011-2014 йилларда – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили фонетикаси ва фонологияси кафедраси доценти;

2015-2017 йилларда – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, педагогика ва психология кафедраси катта илмий ходим изланувчиси;

2017-2020 йилларда – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедраси доценти;

2020 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

✅Рискулова Камола Джуммаевна
📞 (71) 207-04-08 (818)
📧 k.risqulova@mpe.uz