Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”2021 йил 3 августдаги 490-сон қарори мазмун-моҳияти

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарори билан Вояга етмаганларга ижимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2021 йил 1 сентябрдан қаровсиз қолган болалар билан ишлашда қуйидаги тизим жорий этилади:

1. Вояга етмаган шахснинг қарорвсиз қолганлигини аниқлаш

вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан – таълим муассасаларида, профилактика инспекторлари – хизмат ҳудудида, маҳалла раислари – оилаларда ўрганиш ўтказиш орқали қаровсиз қолган болаларни аниқлайди;

ижтимоий хавфли оилалардаги болаларни аниқлаш ва улар билан ишлаш учун маҳалла раислари масъул ҳисобланади;

боланинг қаровсиз қолгани давлат органлари, ННТ ва фуқаролар томонидан аниқланганида профилактика инспекторига хабар берилади.

2. Қаровсиз қолган болаларни Марказга жойлаштириш

профилактика инспектори қаровсиз қолган болалар аниқланганлиги ҳақида туман (шаҳар) жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғига навбатчилик қисми орқали хабар беради;

профилактика инспектори боланинг қаровсиз қолмаганлиги тўғрисида хулосага келса, далолатнома тузиб уни ота-онасига (ўрнини босувчи шахсларга) беради;

профилактика инспектори боланинг қаровсиз қолган деб хулосага келса, хулосани туман (шаҳар) жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғига беради, у болани Марказга жойлаштириш бўйича йўлланма тайёрлаб уни юборади;

Марказ 5 соатда махсус транспортда болани қабул қилади ва жойлаштиради;

Марказ бошлиғи ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғини қаровсиз болани қабул қилганлик тўғрисида хабардор қилади;

соғлиқни сақлаш муассасаси 3 соатда Марказга келиб, болани тиббий текширувдан ўтказади;

текширув натижасига кўра бола даволанишга юборилиши мумкин;

Марказ 48 соатда бола шахсини, оилавий муҳит ва қаровсиз қолганлик сабабини ўрганади ва ижобий хулосага бўлса ота-онасига (ўрнини босувчи шахсларга) беради;

Марказ ота-онасига топширилган боланинг ўқиши, хулқи, оилавий муҳитини 1 йил мониторинг қилади;

мониторингда боланинг ижтимоий хавфли ҳолатда қолиши аниқланса, болани 48 соатдан кўп 30 кундан (зарурат бўлганда 45 кундан) кўп бўлмаган вақда Марказда сақлаш учун судга илтимоснома киритилади;

илтимоснома 24 соатда Марказда сайёр ёки онлайн ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади;

суд боланинг ота-онаси рози бўлмаганида ҳам уни Марказга ва келгусида ихтисослаштирилган таълим муассасасига юборишни кўриб чиқади;

боланинг доимий яшаш жойи бошқа жойда бўлса, Марказ 48 соатда уни тегишли Марказга олиб боради.

3. Қаровсиз болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш ва ўқиши давомида хулқ-атворини назорат қилиш

ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи сўрови бўйича Марказд вояга етмаганлар бўйича комиссиянинг йиғилиши бўлади ва болани тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига юбориш тўғрисида қарор қабул қилиниб нусхаси тегишли вазирлик ёки идорага юборилади;

тегишли вазирлик ёки идора 3 кунда болани ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги йўлланмани ўзига бўйсунувчи таълим муассасасига ва Марказга юборади;

Марказ 48 соатда болани тегишли таълим муассасасига топширади;

таълим муассасаси болани 5 фоизлик қўшимча квота асосида синов ва имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

4. Болалар ихтисослаштирилган таълим муассасасини тугатганидан сўнг улар бандлигини таъминлаш

таълим муассасаси боланинг ўқиши тугашига 3 ой қолганда Марказга хабар беради;

ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати боланинг профессионал ёки ОТМга ўқишга киришига кўмаклашади;

ўқиш истаги бўлмаган ёки ўқишга кира олмаган болалар 1 ойда ҳудудий меҳнат органлари томонидан ишга жойлаштирилади;

болалар “Ишга марҳамат” мономаркази ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида бепул ўқитилади;

ўқиш истаги бўлмаган ёки ўқишга кира олмаган болалар биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Марказларга 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган қуйидаги болалар қабул қилинади:

ота-она (ўрнини босувчи шахслар) назоратисиз ва қаровисиз қолган;

ижтимоий хавфли оилада яшаётган ва давлат, жамоатчилик ёрдамига муҳтож;

ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этганлар;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар;

жиноят қилган, лекин жавобгарлик ёшига етмаланлар ёки руҳий ҳолати сабаб жавобгарликка тортилмайдиган болалар;

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлар;

ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилиши суд томонидан ҳал этилаётганлар;

суд ажримига асосан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига юборилаётганлар.

Манба : Адлия вазирлиги