«Ақлвой» телеканалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, Тошкент шаҳри Марказий боғида «Ақлвой» телеканалининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

«Ақлвой» хусусий болалар телеканали Мактабгача таълим вазирлиги кўмаги билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил август ойида қабул қилинган «Ихтисослашган болалар кўнгилочар–маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган. Шунингдек, 22 мартдан буён тест режимида ишлаётган мазкур телеканал ҳозиргача 20 та телеканал ичидан кунлик рейтингда 4-ўринни эгаллаган.

Дастлаб, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева маросимни кириш сўзи билан очиб берди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистонда мактабгача таълим қамрови 3–4 йил аввал 27 фоизни ташкил қилганлиги, ҳозирда эса бу кўрсаткич 61 фоизни ташкил этганлигини мамнуният ила таъкидлаб, «2025 йилгача мазкур кўрсаткич 100 фоизни кўрсатиши режа қилинганлигини ҳақида сўзладилар.

 Халқаро ҳамкорларга соҳа ривожига қўшаётган ҳиссалари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Хусусан, БМТнинг UNICEF ташкилотига, Жаҳон банки вакилларига, барча элчихона ходимларига катта раҳмат айтамиз», — деди Сенат раиси.

 «Ақлвой» телеканалининг асосий мақсади мактабгача ёшдаги болаларга илмий-маърифий, кўнгилочар ва интеллектуал ривожланишига қаратилган теледастурларни эфирга беришдан иборат. Бундан ташқари, телеканалнинг асосий аудиторияси 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар бўлиб, канал соат 07:00 дан 22:00 гача фаолият юритади.

«Ақлвой» телеканалининг асосий мақсади мактабгача ёшдаги болаларга илмий–маърифий, кўнгилочар ва интеллектуал ривожланишига қаратилган теледастурларни эфирга беришдан иборат.

Тадбир доирасида шулар билан бир қаторда, «Ақлвой» ошпаз китоби тақдимоти ҳам ўтказилди. Ошпаз Баҳриддин Чустийнинг берган маълумотига асосан, ушбу болалар учун мўлжалланган  таомлар рецептлари китоби мактабгача ёшдаги болалар учун махсус ишлаб чиқилган. Унда 250 дан ортиқ таомнинг тайёрланиш рецепти жой олган. Ушбу лойиҳа учун умумий 50 дан ортиқ жамоа вакиллари иштирок этган. Эл суйган санъаткорлар ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг мусиқали чиқишлари маросимга ўзгача кайфият улашди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати