«ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН» сайтида биз!

🖊 «С боард» мобил дастури ишга туширилади.
🏫 Иловани онлайн дўконларида бепул юклаб олиш мумкин бўлади
.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан энг яхши инновацион таълим дастурларини юртимиз шароитига жалб этиш ва мослаштириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги Кореянинг “Эдулинк” компанияси билан биргаликда “S board”  мобил таълим дастурини ишга туширади. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Биринчи босқичда лойиҳа Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида синов режимда амалга оширилади. Ишлаб чиқилган дастур мактабгача таълим ташкилотлари, тарбиячилар, ота-оналар ва мактабгача ёшдаги болалар учун ноёб имкониятларни очиб беради.

Мобил дастур платформасида яратиш ва жойлаштириш орқали мактабгача таълим сифатини яхшилаш, рақамли ҳисобот шаклига босқичма-босқич ўтиш, мактабгача таълим ташкилотлари ва ота-оналарга ўзаро кўмаклашиш учун мўлжалланган.

Математика асослари, ўзбек тили ва бошқа чет тилларини ўқитиш учун ўқув видеоклипларининг

“S board” дастурий таъминоти доирасида мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрларининг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мобил дастур ишлаб чиқилишининг барча босқичлари “Илк қадам” давлат ўқув дастури ҳамда мактабгача таълим ва тарбия Давлат стандарти ҳамда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ аниқ амалга оширилади.

Маълумот учун, “S board” иловасини “Google Play App Store” va “Apple”онлайн дўконларида бепул юклаб олиш мумкин бўлади.

Батафсил: 👉 https://yuz.uz/news/s-board-mobil-dasturi-ishga-tushiriladi