Янгийўл туманида жойлашган 19-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг мурожаатига асосан бугун Янгийўл тумани «Қўшёғоч» маҳалласида жойлашган 19-сонли 120 ўринли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳга Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Н.Муслитдинов бошчилик қилмоқда.

Ушбу МТТ «Орион строй монтаж» МЧЖ томонидан 3 , 180 миллиард сўмга қуриб битказиши белгиланган эди. Аммо бино сифатсиз қурилгани аниқланиб, МЧЖ раҳбариятига барча камчиликларни бартараф этиш учун 1 ҳафта муҳлат берилди.