Юридик бошқарма бошлиғи

Буриев Хуршид Косимович – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи.

Буриев Хуршид 1977 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 1998 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

1998-1999 йилларда – Навоий вилояти Навоий шаҳар прокуратурасининг иш ўрганувчиси;
1999-1999 йилларда – Навоий вилояти 9306-сонли махсуслаштирилган ҳарбий қисм прокуратурасининг катта терговчиси;
1999-2000 йилларда – Навоий вилояти Навоий шаҳар прокуратурасининг катта терговчиси;
2000-2001 йилларда – Навоий вилоят прокуратураси ташқи иқтисодий фаолиятда коррупция, талон-торож ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси;
2001-2002 йилларда – Навоий вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси;
2002-2004 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси миллатлараро ва халқаро ҳуқуқий муносабатларда қонунларни ижроси устидан назорат бўлими прокурори;
2004-2007 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси халқаро-ҳуқуқий бўлим катта прокурори;
2007-2008 йилларда – Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар прокурорининг ўринбосари;
2008-2009 йилларда – Самарқанд вилоят прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси;
2009-2014 йилларда – Самарқанд вилоят прокурорининг миллий хавфсизлик ва божхона органларида қонунлар ижроси устидан назорат бўйича ёрдамчиси;
2014-2014 йилларда – Самарқанд вилоят прокуратураси солиққа оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори;
2014-2014 йилларда – Самарқанд вилоят прокуратураси ички ишлар органларида суриштирув, тергов ва тезкор қидирув фаолияти устидан назорат бўлими катта прокурори;
2018-2018 йилларда – Республика Маънавият ва маърифат маркази Таълим-тарбия муассасалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси;
2018-2018 йилларда – Республика Маънавият ва маърифат маркази Кадрлар бўлими бошлиғи;
2018-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Ахборот-таҳлил бўлими бош инспектори;
2019-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси Методология, хавфларни баҳолаш ва типологиялар бўлими бош инспектори;
2019 йилдан ҳозирга қадар – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи.

✅Буриев Хуршид Касимович

📞(71) 207-04-08 (838)

📧legal@mpe.uz