Жамоатчилик кенгаши аъзолари учун семинар ташкил этилди

Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 4 декабрдаги “Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 207-сон буйруғи асосида йигирма тўрт кишидан иборат вазирлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши таркиби шакллантилган бўлиб, жамоатчилик кенгаши раиси сифатида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси профессори Султанова Эътибор Сиддиқовна тасдиқланган.

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифаларидан бири сифатида соҳага оид қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича вазирлик ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш белгиланган.

Мактабгача таълим вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан «Zoom» платформаси оқали тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Жамоатчилик Кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан семинар ташкил этилди. Семинарда жамоатчилик кенгаши раиси Эътибор Султанова, жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда вазирилик ходимлари иштирок этишди. Семинарда вазирлик томонидан  2021 йил беш ойида жамоатчиликка тақдим этилган маълумотлар ҳисоботи берилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати