Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

Дадабаев Бахадир Кадирджанович – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи

Дадабаев Бахадир 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 1977 йилда Тошкент кимё технология институтини тамомлаган.

1972-1977 йилларда – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси;

1977-1978 йилларда – Тошкент шаҳар 2-пойабзал фабрикаси-иқтисодчи;

1978-1982 йилларда – Шайхонтоҳур тумани Ёшлар қўмитаси йўриқчиси, ташкилий ишлар бўлими бошлиғи;

1982-1982 йилларда – Тошкент вилояти касаба уюшмалари кенгаши  ташкилий  ишлар бўлими йўриқчиси;

1982-1984 йилларда – Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ёшлар қўмитаси ташкилий ишлар  бўлими мудири;

1984-1986 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири ёрдамчиси;

1986-1989 йилларда –  Миробод тумани ижроия қўмитаси ташкилий ишлар бўлими бошлиғи;

1989-1989 йилларда – Ўзбекистон КП Миробод тумани ташкилий ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари;

1989-1991 йилларда –  Миробод тумани ижроия қўмитаси ташкилий ишлар бўлими бошлиғи;

1991-1992 йилларда –  Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши Ишлар бошқарувчиси;

1992-1992 йилларда – Миробод тумани Давлат назоратчиси;

1992-1993 йилларда –  Тошкент шаҳар  ҳокимияти молия бошқармаси бош мутахассиси;

1993-1994 йилларда –  Миробод тумани ҳокимияти котибият мудири;

1994-1994 йилларда –  Бектемир тумани ҳокимияти котибият мудири;

1994-1996 йилларда –  Ўзбекистон Халқ демократик партияси  Миробод тумани кенгаши 1 – котиби;

1996-2002 йилларда –  Миробод тумани ҳокими  ўринбосари;

2002-2005 йилларда –  Тошкент шаҳар  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2005-2005 йилларда –  Тошкент шаҳар  ҳокими биринчи ўринбосарининг котибият мудири;

2005-2012 йилларда –  Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси  бош мутахассиси, бошлиғи ўринбосари;

2012-2012 йилларда –  Тошкент шаҳар  Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари  Мирзо Улуғбек тумани касаба уюшма  Кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси;

2012-2019 йилларда –  Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Кенгаши ишлар бошқарувчиси, раис вазифасини бажарувчи, раис ўринбосари, Ташкилий ишлар бўлими мудири;

2019 йилдан ҳозирга қадар – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи.

✅Дадабаев Бахадир Кадиржанович

📞 (71) 207-04-08 (727)

📧 murojaat@mpe.uz