Жиззах вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Солиева Феруза Қахрамоновна – Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи. 

Солиева Феруза Қахрамоновна  1986 йил 15 августда Бухоро вилояти Қоракўл туманида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Миллати-ўзбек, олий маълумотли. 2006-йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.

Мехнат фаолиятини 2007-йил Бухоро вилоятидаги 1-ихтисослашган иқтидорли болалар мактаб интернатининг она тили ва ўқитувчиси бўлиб бошлаган.

2009-2011 йй. – Тошкент ирригатция ва милиорация институти қошидаги Юнусобод академик лицейнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси.

2011-2016 йй. – Жиззах давлат педагогика институти қошидаги «Сайилжой» академик лицейининг она тили ва адабиёти ўқитувчиси;

2016 й-2021  Жиззах давлат педагогика институти академик лицейининг директори бўлиб фаолият юритган.

У тайинлангунга қадар Жиззах давлат педагогика институти академик лицейининг директори директори бўлган.

✅Cолиева Феруза Қахрамоновна
📞(72) 226-92-15
📧 feruzasoliyeva@umail.uz
📧jizzaxmtb@exat.uz