Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов ғолиблари эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилиниб танлов эълон қилинган.

Юқорида келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан республикада 1 694 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 370 та лотлар бўйича, хусусан Жиззах вилоятида 8 та лотлар (59-66 лотлар) бўйича 44 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун танлов эълон қилинган.

Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 27 август ҳолатига республика бўйича жами 334 нафар, хусусан Жиззах вилояти бўйича 17 нафар тадбиркорлар томонидан ҳужжатлар келиб тушган.

Танлов комиссиясининг раиси томонидан танловни ўтказиш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Танлов ҳужжатлари асосида ташкил этилиши таъкидлаб ўтилди ҳамда иштирокчиларни танловни ўтказиш тартиби билан таништирилди.

Жиззах вилоятида танловга қўйилган 8 та лотлар (59-66 лотлар) бўйича 44 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда танловда иштирок этиш учун ҳужжат тақдим этган 17 нафар тадбиркорлар тўғрисида маълумот берилди.

Жиззах вилояти бўйича танловда қатнашиб г ъолиб бо ълганлар билан қуйида танишишингиз мумкин.