Жорий йилнинг 16 июл куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган, фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун МТТ директори пора сўрагани тўғрисидаги фуқаро фикри юзасидан РAСМИЙ МУНОСAБAТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Хуллас, 200 доллар пора сўрабди, директор. Мен: “йўқ, керакмас, 200 доллар пулим йўқ, Ягона дарчадан навбатимизни кутамиз” дедим. “Ягона дарча”га борсак, сизни навбатингиз ўтиб кетибди, дейишди” мазмунидаги фуқаро фикри юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Жорий йилнинг 16 июл куни ижтимоий тармоқларда “Хуллас, 200 доллар пора сўрабди, директор. Мен: “йўқ, керакмас, 200 доллар пулим йўқ, Ягона дарчадан навбатимизни кутамиз” дедим. “Ягона дарча”га борсак, сизни навбатингиз ўтиб кетибди, дейишди” мазмунида фуқаро фикри тарқатилган. Мазкур фикрни қай даражада тўғри еканлигини ўрганиш жараёнида, муаллиф билан ижтимоий тармоқдаги мессенджер орқали суҳбатлашилди ҳамда ундан тарқатган фикри юзасидан асосли далиллар тақдим етиши сўралди. Мурожаатчига агарда мурожаати асосини топмаса “тухмат” деб белгиланиши ва “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 40-моддасига биноан, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Бироқ, мурожаатчи ўзи келтириб ўтган важлар юзасидан мактабгача таълим ташкилоти директори билан оғзаки мулоқот қилгани, шунингдек у мазкур суҳбатлашув жараёнини ҳеч қандай ёзувли ҳолатларда сақлаб олмагани, 200 доллар талаб етилганлик ҳақидаги порахўрликни исботлайдиган далиллари йўқлигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати